Фарғонада томорқасида 18 туп каннабис етиштириб келган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида томорқасида 18 туп каннабис парваришлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 14 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон тумани Улуғбек кўчасида яшовчи A.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 18 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Фото: Фарғона ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Пастдарғомда уйида 8 туп каннабис ўсимлигини етиштираётган аёл қўлга олингани, Самарқандда ҳовлисида 2 туп каннабис етиштирган шахс аниқлангани ҳамда Қўштепада хонадонида 14 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган фуқаро аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар