Президент Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди — фото

Президент Шавкаит Мирзиёев 22 январь, жума куни Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Президент Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан 22 январь куни эрта тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилган. Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь, пайшанба куни ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрган. Хусусан, вилоятга келиб, вертолётда Олот туманига йўл олган ва табиий офатдан зарар кўрган аҳоли билан учрашган.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилдаги республика ҳудудлари бўйлаб илк ташрифи Бухоро вилоят амалга оширилмоқда. 2020 йил якунида эса Президент Хоразм вилоятига борган эди.

Янгиликлар