Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Бухоро вилоятига қилинган ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрган.

Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида суҳбат бўлган.

«Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.

Янгиликлар