Андижонда боғча тарбиячиси болаларни калтаклади

Ижтимоий тармоқда Андижондаги боғчалардан бирида тарбиячи аёл болаларни аввал бирини иккинчисига урдириб, кейин ўзи ҳам калтаклаётгани акс этган видео тарқалмоқда.

Воқеа 18 май куни соат 17:20 атрофида содир бўлган. Аёл болага жисмоний куч ишлатиб, қўлларига бир неча марта урган.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат бошқарма томонидан назоратга олиниб, ўрганилаётганини маълум қилди.

Янгиликлар