Ҳиндистонда кам ўрганилган «Чандипур» вируси оқибатида 16 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг ғарбий Гужарат штатида Чандипур вируси билан касалланган 50 та ҳолат қайд этилиб улардан 16 нафари вафот этган. Бу ҳақда «NDTV» телеканали Гужарат соғлиқни сақлаш вазирига таяниб хабар беради.

Аниқланишича, Чандипур вируси чивин чақиши орқали юқиб грипга ўхшаш бўлган белгиларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ушбу вирус айнан болалар учун жудаям хавфли эканлиги ҳабар қилинмоқда.

Маълумот учун, Чандипур вируси эпидемияси 2003 йилда илгари ҳам Ҳиндистонда содир бўлган ва 329 бола ушбу вирусни юқтирган, улардан 183 таси вафот этган.

 

 

 

Янгиликлар