Тошкентда 73 ёшли социология профессори ўз уйида ўлдирилди

Тошкентда 73 ёшли социология профессори А.Қ ўз уйида ўлдирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, UzNews.uz  нашри хабар бермоқда.

Аниқланишича, 18 июль куни соат 22:00 да Олмазор тумани ИИБ навбатчилик қисмига хонадонлардан биридаги шовқин ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, воқеа жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳ хонадон эшигини очиб, балконда А.Қ танасини турли кесилган жароҳатлар билан топган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан иш очилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қўлга олинган. Ҳозирда жиноят сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Янгиликлар