Тошкентда 1 млрд сўмлик мефедрон гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган йигит ушланди

Тошкент туманида катта миқдордаги синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Ҳабар қилинишича, 15 июль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида 22 ёшли А.Т. фуқаронинг автомашинасидан умумий қиймати қарийб 1 миллиард сўм бўлган 1 килограмм 433 грамм мефедрон аниқланган.

Мазкур синтетик воситани 22 ёшли шахс бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил («закладка») орқали сотишни режалаштирган,— дейилади хабарда.

Натижада, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, шунингдек уларни реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар