Риштонда «Камаз» ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Фарғона вилояти Риштон туманида «Камаз» автомашинаси ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Риштон туманида 21 август куни фуқаро М.A. «Камаз» автомашинасини «Учариқ» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва автомашина ағдарилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, автомашинада бўлган йўловчи И.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «Captiva» ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Фарғонада «Damas» ва «Labo» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Шунингдек, Самарқандда юқори тезлик оқибатида «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетганди.

Янгиликлар