Ўзбекистонда 2020 йилда аҳолига неча тонна суюлтирилган газ етказиб берилгани маълум бўлди

«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти 2020 йилда аҳолига 454 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берди. Бу ҳақда «Tez News»га акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «karinform»

Таъкидланишича, АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳудудгазтаъминот» бошқарув раиси ўринбосари Тоҳир Турдиев аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш масаласи бўйича маълумот берган. У газнинг кунлик истеъмоли 46 миллиондан 72 миллион куб метрга ошганини таъкидлаган. Бу кўрсаткич 22 ноябрь ҳолатига кўра, газ қувурларида меъёрий босимнинг пастлиги сабабли республика бўйича жами 175 418 хонадоннинг табиий газ босими меъёрдан пасайиши кузатилган.

Суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи заводларидан ташиб келтириш учун махсус 33 та темир йўл вагони сотиб олинган. Қўшимча 42 минг дона маиший газ баллони фойдаланиш учун тарқатилган. Аҳолига 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 455 минг тонна миқдорда суюлтирилган газ билан таъминланган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 40 минг тоннага кўплигини кўрсатган.

Аввалроқ Ўзбекистонда март–октябрь ойларида 623 та газни тақсимлаш пункти таъмирлангани маълум бўлган эди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг 49 фоизи табиий ва 51 фоизи суюлтирилган газ билан таъминлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар