Ўзбекистонда ишончлилик даражаси юқори бўлган бирорта қурилиш компанияси йўқлиги маълум бўлди
Ўзбекистонда барча қурилиш-пудрат ташкилотларининг онлайн-рейтинги ишга туширилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати
Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ишончлилик даражаси А ва ундан юқори бўлган бирорта ҳам қурилиш компанияси мавжуд эмас. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг салоҳияти 71 та кўрсаткич бўйича 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар инобатга олинади.
DDD рейтинги энг паст ишончлилик даражаси сифатида аниқланади ва юқори даражадаги хавфни англатади, ишончлилик даражаси эса 7 фоиздан 20 фоизгача. ААА рейтинги юқори даражадаги ишончлилик сифатида тавсифланади ва минимал хавфни англатади, ишончлилик даражаси 85 фоиздан 100 фоизгача.
СТИР орқали қурилиш ташкилотлари рейтингини билиб олиш мумкин. Рейтингга 36 мингдан ортиқ ташкилот киритилган.
Мавзуга доир:
- «Қурилиш вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ташкилоти эмас». Вазир соҳадаги коррупцион схема ҳақида
- Навоийда қурилиши тугалланмаган спорт комплексининг томи қулаб тушгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
- Наманган шаҳрида яқинда қурилган 37 метрли кўприк синиб кетди — видео
- Андижонда ўқувчи бузилган кўприкни тузатишни сўраб, ҳокимларга мурожаат қилди — видео
Аввалроқ Асакада ўқувчи бузилган кўприкни тузатишни сўраб, ҳокимларга мурожаат қилганидан сўнг кўприк таъмири бошлангани хабар қилинган эди.