Тошкентда 16 ёшли қизга ҳужум қилган йигитга суд ҳукми ўқилди

Фуқаро «Безорилик» моддаси билан айбдор деб топилди.

Ўтган йили Repost.uz Тошкентнинг Юнусобод туманида йигит қизга подъездда ҳужум қилгани ҳақида ёзган эди. У қизнинг оғзини ёпиб, уни ўпмоқчи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 22 ёшли А.Х.га нисбатан суд ҳукмини ўқиди, хабар бермоқда Nemolchi.uz лойиҳаси.

Фуқаро Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «а» пункти билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан уч йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди

Суд одил қарор қабул қилди ва судланувчининг жамиятга хавфлилигини ҳам ҳисобга олди, – дейилади хабарда.

Янгиликлар