Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкент туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса бугун 2024 йил 24 май куни соат 08:00 ларда рўй берган. 31 ёшли ҳайдовчи Toyota Prado машинаси билан Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-4 «Тошкент-Келес-Қозоқкентсой» автомобил йўлида кетаётиб бошқарувни йўқотган.

Сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Cobalt, Damas ва Spark автомобиллари билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда, Toyota Prado ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар