Францияда Олимпиада 2024 бошланишидан аввал 4-та терактнинг олди олинди

Францияда 2024 йилги Олимпиада ўйинлари ва уларнинг иштирокчиларига қаратилган тўртта терактнинг олди олинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманен маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Маълумот учун, яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Жиронда 18 ёшли йигитни ҳибсга олишди.

Биз ҳали ҳам бу иш устида ишлаяпмиз, ҳозирча тафсилотлар йўқ, лекин бу ҳодисалар Олимпия ўйинларига қарши зўравонлик ҳаракатларини режалаштириш билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Бу аллақачон теракт билан боғлиқ бўлган тўртинчи ҳолатдир, — деди Дерманен.

ИИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, бунгача махсус хизматлар айнан Олимпиадага қарши қаратилган иккита терактнинг олдини олган. Шунингдек, режалаштирилган яна иккита ҳужум, жумладан, террористик гуруҳ аъзоси бўлиши мумкин бўлган гумонланувчилар тергов қилинмоқда.

Янгиликлар