Оқдарёда лойиҳа қиймати 5 млрд сўмлик дам олиш маскани фаолиятини бошлайди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Хабарга кўра, Истироҳат боғи ҳудудида бир қатор қўшимча хизмат турлари ташкил этилади. Жумладан, болалар учун аттракционлар, умумий овқатланиш шохобчалари, кутубхона, амфитеатр, фаввора ва бошқалар.

Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўмни ташкил этиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу лойиҳа аҳолининг бўш вақтларини мароқли ўтказишини ташкил этишга қаратилган. Қайд этилишича, истироҳат боғининг очилиши 2020 йилнинг декабр ойига мўлжалланган.

Янгиликлар