Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 25 ноябрь куни қор ёғади

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 25 ноябрь, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар