Тошкентда қўшмачилар ва уларни олиб юрган ҳайдовчилар қўлга тушди — видео

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган рейд тадбири давомида автомашиналарда юриб, савдолашувчи фоҳиша ва ҳайдовчилар аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг«25-soat» кўрсатувида хабар берилган.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, рейд тадбири давомида махсус гуруҳга ишора берилиб, қочишга шайланган ҳайдовчи ушлаб қолинган. Машина кўздан кечирилганда тўрт нафар аёл борлиги маълум бўлган. Улардан бирининг қўшмачи эканлиги, қолганлари эса фоҳиша эканлиги аниқланган. Шунингдек, рейдда ҳайдовчи қўшмачи аёллар билан кўчада танишиб қолганини, улар билан 2–3 соат бирга юриши кераклигини ва  бунинг учуни 200 минг сўм олишини айтган.

Ички ишлар бўлимига олиб келинган қўшмачи ва фоҳишалар билан суҳбат ўтказилганда, улардан бири Янгийўл туманидан қатнаб «ишлаш»ини, у ердаги ишларда ойлик камлиги ҳақида гапирган. Яна бири эса Андижондан келиб, шу иш билан шуғулланаётганини айтган.

Шунингдек, қўлга тушган аёллар ҳамда ҳайовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилган.

Аввалроқ Яшнободда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.