Тошкентда «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, устунга урилиб кетди: ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

ЙТҲ 25 июль куни соат 00:30 атрофида Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 19 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида 2006 йилда туғилган ҳайдовчи ва йўловчи олган тан жароҳатлари  натижасида вафот этган.

Шунингдек автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчилар:

2006 йилда туғилган А.И.

2005 йилда туғилган З.И.

2005 йилда туғилган Д.К.лар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар