Тошкентда Исроил элчисини ҳақоратланган эркак 10 суткага ҳибсга олинди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисини ҳақорат қилган шахсга ҳукм оқилди. Бу ҳақда Repost.uz ҳабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли эркак Исроил элчисига нисбатан тажовузкор изоҳ қолдирган. Аниқланишича, у дипломатик миссия якунлангани ҳақидаги постга изоҳ ёзган.

Шундан сўнг фуқаро ўз изоҳини тушунтириш учун ички ишлар бўлимига суҳбатга чақирилган. Аммо эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларига бўйсунмай, бинога кираверишда баланд овозда бақира бошлаган ва беҳаё сўзларни ишлатган.

Натижада, суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) билан айбдор деб топиб, эркак 10 суткага ҳибсга олинди.

Янгиликлар