Фарғонада тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида оммавий жанжал содир бўлди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона бозорларидан бирида содир бўлган оммавий муштлашув акс этган видео тарқал эди. Воқеа юзасидан вилоят миллий гвардия матбуот ҳизмати изох берди.

Ҳабарга кўра воқеа 24 июль куни тахминан соат 13:30да содир бўлган.

Маълум бўлишича, тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан. Бозор маъмурияти сотувчилардан дўконлардан ташқари йўлакларда сотмасликни талаб қилган ва натижада жанжал келиб чиқган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Сотувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бозорнинг ўт ўчириш бўлими ходимлари эса махсус автомашиналар ўтиши учун йўлакларни очиб беришган.

Янгиликлар