Наманганда 2 млрд сўм миқдоридаги газни талон-торож қилган шохобча аниқланди

Наманган вилоятининг Поп туманида 2 млрд сўм миқдоридаги газ таъминотини ноқонуний ишлатиб юборган газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, мансабдор шахслар газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, катта миқдордаги табиий газни талон-торож қилган.

Натижада 2 миллиард 181 миллион сўмлик 838,7 минг куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан, корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Янгиликлар