Фото: Толлимаржонда фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари

Қашқадарё вилояти Толлимаржон шаҳарчасида икки қаватли 100 та уй, 400 ўринли маданият саройи, болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, 120 ўринли тикувчилик корхонаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, йўл, сув, канализация, табиий газ ва электр тармоқларининг буткул таъмирланди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Нишон туманида жойлашган Толлимаржон шаҳарчаси Қарши шаҳридан 90 километр, Нишон тумани марказидан 50 километр узоқда жойлашган чегара ҳудуд ҳисобланади. Бугунги кунда шаҳарчада ўзбек, туркман, тожик, рус, татар каби 17 миллат вакилларидан иборат 11,5 мингдан зиёд толимаржонликлар яшаб келмоқда.

Таъкидланишича, ушбу биноларнинг фойдаланишга топшириш тадбирида санъат намояндалари, маданият, театр, кино ва эстрада вакилларининг иштирок этди. Бундан ташқари, тадбир ўтказилган куни маданият марказида мақом, бахшичилик, фольклор, амалий санъат тўгараклари, ёш дастурчилар тўгараклари иш бошлади. Шу йўналишлар бўйича ўз мактабини яратган йирик санъат намоёндалари бу тўгаракларнинг илк машғулотларига муаллимлик қилди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Марказда 400 дан ортиқ китоб фондига эга ахборот ресурс маркази, жаҳон ва ўзбек адабиётининг 200 дан зиёд адабиётлар мавжуд.

Шу куни маданият марказида толимаржонлик ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, «темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган уй-жойсиз 16 та оилага доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида турар-жой билан ҳам таъминлангани тўғрисидаги сертификат ва ордерлар топширилди. Бундан ташқари «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун 120 иш ўрнига эга «Толлимаржон барака чеварлари» корхонаси иш бошлади.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

«Обод марказ» лойиҳаси доирасида Толлимаржон шаҳридаги икки қаватли 100 та уй-жой капитал таъмирланди. «Тинчлик» маҳалласидаги фойдаланилмай турган 2 қаватли бинонинг реконструкция қилиниши билан оғир ижтимоий аҳволдаги 16 та оила бошпанали бўлди.
Жумладан, 2 хонали турар-жойда яшаётган 2-гуруҳ ногирони Бурҳон Бўриев оиласи ва 2 нафар фарзанди шу вақтга қадар ижарада яшаб келган.  Икки қаватли уйлар атрофидаги 9 гектар ер ўзлаштирилиб, «темир дафтар»га киритилган 90 дан зиёд оилага деҳқон хўжалиги учун ажратиб берилди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Мироблар шаҳарчасидаги 4 та насос янгиланиб, ҳар бири 2 минг метр куб сув сиғимига эга 2 та сув тўплаш-тарқатиш иншоати таъмирланди. Шаҳарга сув элтувчи 9,6 километр магистраль, 59,6 километр ички тармоқ таъмирланди. Натижада шаҳар аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланиб, илк марта 2 қаватли уйларга ичимлик суви кириб борди.

Трансформаторларнинг биттаси янгиланиб, 18 таси таъмирланди. Бунинг натижасида аҳолининг электр таъминоти яхшиланди. Шаҳардаги барча газ тармоқлари таъмирлангач, газ келиши олдингига нисбатан барқарорлашди. Толлимаржонга кириб келувчи 12 километр йўл эса таъмирланди.

Толлимаржонда Нишон тумани давлат хизматлари маркази филиали қурилиб, фойдаланишга топширилиди. Бундан аввал ҳудуд аҳолиси 50 километр йўл босиб, туман марказига борар эди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

«Обод марказ» лойиҳаси доирасида ҳудуддаги 2 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинди. Хусусан, 33 йил аввал қурилган 19-мактабгача таълим ташкилоти бутунлай таъмирлангач, болалар қамрови 150 ўриндан 240 ўринга ошди. Шаҳардаги 150 қатновга мўлжалланган поликлиника ва 40 ўринли шифохона ҳам 40 йил вақт ўтгач, қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Аввалроқ Пастдарғомда учта болалар боғчаси 8,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилгани ва Учқўрғонда Марказий Осиёда ягона бўлган картодром қурилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Булунғурда салкам 2,3 миллиард сўмга қурилган 270 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширииши маълум қилинганди.