Хоразмда тадбиркорнинг 428 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида тадбиркорнинг дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда фуқаро Д.А. “Ф.Л.” МЧЖнинг менежери вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 428,7 миллион сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар