Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «mytashkent.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «A.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «J.T.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Зангиотадаги боғчада қарийб 1 млрд сўм талон-торож қилингани, Фарғонадаги кўмир омборининг собиқ мудири 1,5 минг тонна кўмирни ноқонуний сотиб юборгани ҳамда Бухорода 263 млн сўмлик техникани ўзлаштирган собиқ раҳбарга жиноят иши қўзғатилгани ғақида хабар берилганди.

Янгиликлар