Тошкентда мусодара қилинган 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддалари ёқиб юборилди

Янгихаёт туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинган гиёҳванд моддалар партияси ёқиб йўқ қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбир 26 июнь куни нишонланадиган Халқаро гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш кунига бағишланган.

Шундай қилиб, махсус печда жами 2 тонна 158,4 кг гиёҳвандлик воситалари ёндирилган, жумладан:

• 37 кг 567,58 г героин;

• 184 кг 697,11 г афюн;

• 413 кг 834,34 г гашиш;

• 28,58 г кўкнори уруғи;

• 95 кг 924,44 г кўкнори сомони;

• 11 кг 262,76 г кўкнори уруғи;

• 424 кг 708,92 г марихуана;

• 961 кг 386,86 г наша;

• 18,73 г каноп ёғи;

• 347,85 г тетрагидроканнабинол;

• 6,48 г кокаин;

• ва бошқа, турли хил психотроп, психофаол моддалар ва синтетик препаратлар.

Қайд этилишича, ўтган йили 9 тонна 179,4 кг гиёҳвандлик воситалари, 17 722 таблетка психотроп моддалар, 827,3 г прекурсорлар, шунингдек, 109 кг 170 г бўлган 197 594 дона кучли таъсир этувчи моддалар йўқ қилинган.

Янгиликлар