Тошкентда «КамАЗ» юк машинаси 4 автомобильни уриб юборди

Тошкент вилоятининг, Паркент туманида автомобиллар орасидаги масофага риоя қилмаслик оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Ҳодиса 22 июнь куни тахминан соат 11:30 ларда Қизилтоғ – Паркент – ​​Янгибозор автомобиль йўлининг 56-километрида содир бўлган.

Аниқланишича, 24 ёшли «КамАЗ» ҳайдовчиси машиналар орасидаги масофани сақламай, олдинда келаётган 2 та «Cobalt», «Spark» ва «Lacetti» автомобиллари билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар