«ICQ» мессенжери ўз фаолиятини расман тугатди

VKга тегишли «ICQ» мессенжери расман ишлашни тўҳтатди. Ўз фаолиятини тугатиши ҳақида компания май ойида ҳабар берган.

Маълумот учун, «ICQ» 1996 йилда Тель-Авивдаги ўрта мактаб ўқувчилари томонидан ишлаб чиқилган. Дастурий таъминот дастлаб бепул тарқатилиб, 1998 йилда мессенжерни Американинг «AOL» корпорацияси сотиб олган. Шундан сўнг, 2010 йилда мессенжерни Digital Sky Technologies (DST) инвестиция фонди «AOL»дан 187,5 миллион долларга сотиб олди ва шу йилнинг ноябрь ойида DST қайта ташкил этилди ва ICQ Mail.ru Group (ҳозирги VK) таркибига кирган эди.

2020 йилда компания мессенжерни қайта ишга туширди ва гуруҳ мулоқотига эътибор қаратди. Унинг асосида «ICQ New» мессенжери яратилган эди.

Янгиликлар