ФВВ қутқарувчилари ҳожатхона чуқурига тушиб кетган болани қутқариб қолди

Тошкентда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳожатхона чуқурига тушиб кетган бир ёшли болани қутқариб қолишди.

Ҳабарга кўра, ҳодиса 25 июль куни Янгихаёт тумани Чортоқ маҳалласидаги уйлардан бирида содир бўлган.

Аниқланишича, 2023 йилда туғилган бола уй ҳовлисида жойлашган ҳожатхонанинг чуқурига беихтиёр тушиб кетган.

Шундан сўнг, қутқарув гуруҳи кўрсатилган манзилга тезлик билан етиб келган ва махсус жиҳозлар ёрдамида болани чуқурдан чиқариб олган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналарни эҳтиёт бўлишга ва фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирди.

Янгиликлар