Ўзбекистонда парламент сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига халқ депутатлари сайловлари қачон ўтказилиши ҳабар қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси тегишли қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, 26 июль куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайловолди ташвиқотига старт берди.

Айтиш жоизки, сайлов округлари бир мандатли ва битта сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатасининг 75 нафар депутати бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим бўйича, қолган 75 нафари пропорционал тизим (сиёсий партияларга берилган овозлар асосида) бўйича сайланади.

Маълумот учун, мамлакатда сўнгги парламент сайловлари 2019 йилда бўлиб ўтган.

 

Янгиликлар