Фоторепортаж: Беларусда ҳукуматга қўйилган ультиматумнинг сўнгги кунидаги намойишлар
Беларусь шаҳарларида икки ҳафта олдин собиқ президентликка номзод Светлана Тихановская томонидан қўйилган ультиматум — ҳокимиятга қўйилган талабларнинг бажарилишининг сўнгги кунига бағишланган митинглар бўлиб ўтди.
Светлана Тихановская 13 октябрь куни Александр Лукашенконинг президентликдан кетишини, сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини ва хавфсизлик кучлари томонидан намойишчиларга қарши зўравонликка чек қўйишни талаб қилди. У ушбу талабларни бажариш учун 13 кун вақт берди — ультиматум муддати 26 октябрда тугайди.
Тихановская ультиматум бажарилмаган тақдирда, оппозиция корхоналар иш ташлашини бошлашга ва транспорт магистралларини тўсишга ваъда берди. Лукашенко яқин келажакда тартиб тикланишини таъкидлади.
Аввалроқ Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.