Тошкент вилоятида кийимлар остига яширилган қарийб 175 минг дона пақилдоқ аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкортадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Оҳангарон туманида «Фарғона-Оҳангарон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги бўлган, «Mersedes Benz Sprinter» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада автоулов юк хонасида хуфиёна тарзда кийим-кечаклар остига яширилган 174 108 дона пиротехника воситалари аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг қиймати 200 млн сўм бўлган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар