Самарқандда «Nexia» ва «Spark» иштирокида «авария» бўлди — видео

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 21 январь куни «Nexia» ва «Spark» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Скрин: YouTube

Маълум бўлишича, соат 11:30 атрофида Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳарчаси, Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб келаётган, Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Ф. ўзининг «Spark» русумли автомашинасини йўлнинг ўнг томон қисмига олиб, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Пахтачи тумани Тошкўпир маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.О. бошқарувидаги «Nexia-3» русусмли автомашинани ўтказиб юбормасдан чап томонга кескин бурилиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида йўл четида турган пиёда тан жароҳати олиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.

Аввалроқ Оҳангаронда «Зил» ёниб кетгани ва Тошкентда музлама сабаб 6 та автомобиль иштирокида «авария» бўлгани хабар қилинган. Шунингдек, Сергелида «Nexia» кескин тўхташи оқибатида 3 та автомобиль тўқнашиб кетгани маълум қилинган.

Янгиликлар