Сергелида «Nexia» кескин тўхташи оқибатида 3 та автомобиль тўқнашиб кетди — видео
Тошкент шаҳри Сергели туманида 21 январь куни «Nexia» кескин тўхташи оқибатида 3 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram
Хабарга кўра, ЙТҲ 2021 йил 21 январь куни тахминан соат 10:00 да Қумариқ ва кичик халқа автомобиль йўли кўчаларининг кесишмасида содир бўлган.
Учта транспорт воситасининг: З.Ю. бошқарувидаги «Nexia», А.С. бошқарувидаги «Malibu» ва Н.М. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилларнинг тўқнашуви юзага келган. ЙТҲ «Nexia» автомобилининг кескин тўхташи оқибатида рўй бергани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, тўқнашув оқибатида «Мalibu» автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилгани айтилган.
Мавзуга доир:
- Дамино эффекти: Самарқандда 2 та машина тўқнашиши оқибатида 4 та машина пачоқ бўлди — видео
- Тошкентда иккита «Spark» тўқнашиши оқибатида улардан бири ағдарилиб кетди — видео
- Бектемирда 23 ёшли йигит бошқарувидаги юк машинаси «Cоbalt» устига ағдарилиб кетди — видео
- Тошкентда «Toyota» билан тўқнашган «Lacetti» яна иккита машинага шикаст етказди — видео
Аввалроқ Наманганда бошқарувни йўқотган «Spark» йўл четига ағдарилиб кетгани ва Навоийда отаси мастлиги учун машинани 10 ёшли бола бошқаргани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода автобус ёниб кетгани ҳамда унинг ёниб кетиш сабаби очиқланди.