Туркияда автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида 26 май куни автобус иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Аданадан келаётган автобус ёмғирли ҳавода сирпаниб, қарама қарши йўналишга чиқиб кетган. Шундан кейин у иккита енгил автомобиль ва битта юк машинасига бориб урилган. Ҳодиса жойига ўт ўчириш ва тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Ҳозирда жароҳатланганлар сони 38 тани ташкил этади, улар орасида аҳволи оғирлар ҳам бор.

Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч бахтсиз ҳодисага изоҳ бериб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, иш ҳар томонлама чуқур ўрганилади, терговни 3 нафар прокурор олиб боради.

Янгиликлар