«Forbes» Россиянинг 2020 йилдаги энг бой миллиардерлари рейтингини эълон қилди
«Forbes» журнали 2020 йилда бойлиги энг кўп ортган россиялик миллиардерларнинг рейтингини тузди.
Бунга кўра, биринчи ўринни сенатор Сулаймон Керимов эгаллаган, унинг бойлиги жаҳонда олтин нархларининг ўсиши туфайли бир йилда 11,5 миллиард долларга ортган. Ҳозирда Керимов ва унинг оиласининг бойлиги 20,91 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Шунингдек, иккинчи ўринни НЛМК ҳамраиси Владимир Лисин эгаллаган. Унинг бойлиги йил давомида пўлат нархларининг кўтарилиши туфайли 5,4 миллиард долларга ўсиб, 26,19 миллиард долларни ташкил этди. Учинчи ўринни эса УСМ Ҳолдингс ҳаммуассиси Алишер Усмонов эгаллаган. Бир йил ичида унинг бойлиги 3,6 миллиард долларга ортган ва ҳозир унинг бойлиги 16,18 миллиард долларга баҳоланмоқда. «Бизнинг рўйхатимизнинг бошқа аъзолари сингари, Алишер Усмоновга ҳам металлургия саноатининг кўтарилиши ёрдам берди», деб ёзади «Forbes».
Умуман олганда, бойлиги 2020 йилда энг кўп ортган рус миллиардерлари рўйхатига ўнта ишбилармон кирган. Бир йил давомида уларнинг бойликлари жами 33 миллиард долларга ўсган.
Аввалроқ «Forbes» энг сахий одамлар яшайдиган давлат номини эълон қилган эди.