Навоийда кўпроқ мижоз жалб қилиш учун ярим-яланғоч раққосаларни таклиф этилган тунги клуб аниқланди — видео

Навоий вилояти Навоий шаҳрида барменнинг туғилган кунига табрик сифатида ва кўпроқ мижоз жалб қилиш учун ярим-яланғоч раққосалар таклиф этилган тунги клуб аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ушбу қизлар клуб барменининг туғилган куни учун совға совға сифатида таклиф этилган. Таъкидалинишича, клубда ишловчи 23 ёшли талаба йигитнинг ташаббуси билан таклиф этилган ушбу раққоса қизлар турли вилоятлардан келган. Шунингдек, бундан мақсад янада кўпроқ мижоз жалб этиш бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Навоий вилояти навоий шаҳрида 4 сонли умумтаълим мактабида муҳокама ташкил этилган. Унда маҳалла фаоллари, диний ташкилот масъул ходимлари, ота-оналар ва талаба ёшлар иштирок этган.

Аввалроқ Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда стриптиз ўйинини ташкил этган тунги клуб аниқлангани хабар қилинган.

Янгиликлар