Ўзбекистонда аҳоли энг кам жойлашган ҳудудлар санаб ўтилди

Ўзбекистоннинг энг аҳоли кам жойлашган ҳудуди Сирдарё вилояти саналади, дейилмоқда Статистика агентлиги ҳисоботида.

Статистика агентлигида 2024-йил 1-январь ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий яшовчи аҳолиси сони 36 млн 799 минг кишини ташкил этади.

Энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар қаторига Самарқанд (4,2 млн), Фарғона (4 мон) ва Қашқадарё (3,5 млн) вилоятлари киради.

Энг кам аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар бу — Сирдарё (914 минг), Навоий (1 млн) ва Жиззах (1,5 млн) вилоятлари саналади.

Янгиликлар