«Баъзида мендан фахрланади, баъзида эса хижолат бўлади» : Марьям Тиллаева Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида унинг мақбарасига ташриф буюрди

Қиз Ислом Каримов мақбарасига бувиси Татьяна Каримова билан ташриф буюрди.

Ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева Самарқандга ташрифи ҳақидаги таъсирли пост билан бўлишди.

Саёҳат 30-январь куни мамлакатнинг биринчи президенти 86 ёшга тўлиши муносабати билан ташкиллаштирилди.

«Бундай ҳиссиётлар билан бўлишиш доимо оғир, аммо ҳар сафар Мақбарага ташриф буюрган пайтимда, кўнглимда енгиллик ҳис қиламан. Доим ёнимда тургандек туюласиз, Бобо. Гўёки, сиз менинг ҳар бир сўзимни тинглаётгандек ва болалик пайтларидаги каби, меҳрибон ва донишманд нигоҳингиз билан қараётгандек. Бобо, биз ҳаммамиз сизни жуда соғиндик! Бувим жуда кучли аёл аммо бирор кун ўтмайдики, у сизни ёдга олмаса. Мен сизда бўлган муҳаббат ҳақида орзу қиламан! Ҳар куни Бувим нурли хотирангизнинг тимсоли сифатида қурилган музейни ободонлаштириш бўйича кўп ишларни амалга оширади», Марьям Тиллаева.

Блогер постни кўзларида ёш билан ёзганини тан олди ҳамда бобосининг қўллаб-қувватлаши ва ҳимоясини доимо ҳис қилишини қўшиб ўтди.

Янгиликлар