Хитойлик олимлар йўқолиб бораётган ҳўкизлар зотини муваффақиятли клонлаштирди

Хитойда олимлар Zhangmu ва Apeijiaza номли йўқолиб бораётган йирик шохдор қорамол зотига тегишли ҳўкизларни муваффақият билан клонлаштирди, хабар бермоқда ТАСС.

Ҳар бир зотдан тўрт нафар нар бузоқчалар Юньян уездида туғилди (Чунцин муниципияси, Жануби-ғарбий Хитой).

Бу Тибет зотига тегишли йирик шохдор қорамолнинг илк бор муваффақият билан клонлаштирилганини англатади, – дейилмоқда хабарда.

Қайд этиш лозимки, ушбу зотга тегишли кичик миқдордаги подалар денгиз сатҳидан 3.5 минг метр баландликда жойлашган Цинхай-Тибет платосининг ХХР Тибет автоном туманида сақланади. 

Хитойлик олимлар сўнгги йилларда, бошқа ҳайвонлар, хусусан, чўчқалар, отлар, мушуклар, итлар, маймунлар ва бўриларни клонлаштириш бўйича ҳам тажрибалар ўтказиб келмоқда.

Янгиликлар