Ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 та кўчат экиш тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга «ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 та кўчат экиш» тизимини жорий қилиш топширилди.

Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида «яшил боғлар» ташкил қилиш бошланади.

Сувга зарарли ташланмаларни оқизаётган ва ўзидан зарарли чиқиндиларни кўп чиқараётган корхоналар билан ишлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Янгиликлар