«Соч устангизни ишдан бўшатинг»: фойдаланувчилар Юлдуз Усмонованинг ташқи кўринишини танқид қилиб ташлашди

Изоҳдагилар хонанданинг соч турмагини хуш кўрмади.

Ўтган дам олиш кунларида ўзбек шоу-бизнеси ижрочиси Юлдуз Усмонова «O‘zbekcha gapir» номли янги трекни тақдим этди. Хусусан, хонанда шу заҳоти ижодий гуруҳи билан олган янги видеороликни нашр этди.

Бироқ фойдаланувчиларнинг эътиборини нафақат янги трек, балки юлдузнинг янги ташқи кўриниши ўзига жалб этди. Изоҳдагилар хонандага «соч устасини алмаштиришни» маслаҳат беришди, зеро, у ўз ишининг уддасидан чиқмаган.

«Қандай қилиб бундай соч турмаги билан юришни ўзингизга эп биласиз?», «Сочингизни кўрган одам Тошкентда яхши стилист йўқ экан, деб ўйлайди», «Примадонна соч устасини алмаштириши керак», – деб ёзишган фойдаланувчилар.

Янгиликлар