Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Фарғона сув таъминоти” ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган фуқаролар ушланди.

Қайд этилишича, “Фарғона сув таъминоти”нинг Бувайда туман бўлими ходимлари “Қоратепа” МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо Т.К. ва унинг укаси Н.К. сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилиб, уларга тан жароҳати етказмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Янгиликлар