Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораяпти — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.

Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Бош вазир ўринбосари А.Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва Президентга тақдимот қилиш топширилди.

«Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар «Шаҳар – пиёдалар учун» деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак», — деди Президент.

Янгиликлар