«Tashkent city» ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушгани ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда «Tashkent city» ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 28 январ куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган.

Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилган. Ўқув машғулотлари давомида ҳеч ким жабрланмаган.

Янгиликлар