Андижонда қайси мактабдан энг кўп битирувчи талабаликка қабул қилингани маълум бўлди

AАндижонда қайси мактабдан энг кўп битирувчи талабаликка қабул қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларига битирувчиларининг ўқишга қабул қилиниши бўйича энг юқори натижага эга бўлган мактаблар рейтингининг 10 талиги тузилди.

Унга кўра,

  • Бўстон туманидаги 26-ДИМИ (95 фоиз);
  • Марҳамат туманидаги 3-ДИМИ (95 фоиз);
  • Қўрғонтепа туманидаги 18-ДИМ (88,5 фоиз);
  • Хўжаобод туманидаги 23-ИДУМ (87 фоиз);
  • Хўжаобод туманидаги 40-ДИМ (84 фоиз);
  • Пахтаобод туманидаги 37-ИДУМ (82,7 фоиз);
  • Шахриҳон туманидаги 2-ДИМИ (81 фоиз);
  • Избоскан туманидаги 15-ДИМИ (79 фоиз);
  • Aсака туманидаги 24-ИМИ (77,4 фоиз);
  • Олтинкўл туманидаги 28-ДИМИ (75 фоиз) ҳамда Aндижон туманидаги 10-ДИМИ (74 фоиз) мактаблари рейтингни эгаллашган.

Таъкидланишича, рейтинг биринчилигини вилоятнинг Марҳамат ҳамда Бўстон туманлари 95 фоизлик натижа билан эгаллаган.

Aввалроқ Андижон шаҳар прокурори мактаб битирувчилари билан уларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш юзасидан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар