«Ипак йўли» туризм халқаро университети проректорининг дипломи сохталиги бўйича хабарлар рад этилди

«Ипак йўли» туризм халқаро университети проректорининг дипломи сохталиги бўйича хабарлар рад этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ипак йўли» туризм халқаро университети матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида университетнинг Интернационализация ва стратегик ривожланиш ишлари бўйича биринчи проректори Азамат Акбаровнинг дипломи сохталиги юзасидан хабарлар тарқалган.

Қайд этилишича, тарқалган хабарларда Азамат Акбаров университетнинг биринчи проректорлигидан дипломи сохта бўлганлиги сабабли бўшатилган. Аммо университет матбуот хизмати проректор ўз хоҳишига кўра тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини қайд этган.

Шунингдек, ваколатли органлар томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу айблов ўз исботини топмаган ва бугунги кунда жиноят иши тугатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда COVID-19’дан кўплаб ёш болаларнинг ўлаётгани ва Фарғонадаги мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқлангани рад этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Фарғона прокуратурасида фуқаронинг устидан масхаралаб телефонда тасвирга олингани ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилгани маълум қилинди.

Янгиликлар