Қозоғистондаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғинда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам қурбон бўлди.

Департаменти хостелдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди.

«Вафот этган 13 кишидан тўрт нафари хорижлик. Россия Федерацияси фуқаролари – икки киши, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси, шунингдек,  тўққиз нафар Қозоғистон фуқароси. Суд-тиббий экспертиза тайинланди», дейилади департамент хабарида.

Ёнғин ортидан фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Янгиликлар