Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси тайинланди

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

У шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 59 ёшда.

Каромидин Гадоев 2018–2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усманов ўрнига тайинланди.

Янгиликлар