Ўзбекистонда декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бу йилги декабр ойи совуқ бўлмайди, ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15…+18 даражагача, жанубда +20…+22 даражагача кўтарилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси –1…–6 даражагача, шимолда –8…–13 даражагача пасайиши кузатилади. Синоптикларнинг қайд этишича, декабрь ойи учун бу нормал ҳолат ҳисобланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7, кундузи +13…+18 даража бўлиши кутилмоқда. Бундай қуруқ ва илиқ бошланиш Ўзбекистонда жуда кам учрайди, дейилади хабарда.

Кейинчалик — ойнинг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даражадан –3…–6 даражагача, кундузи +15…+18 даражадан +2…+5 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Янгиликлар