Япониядаги зилзилалар натижасида қурбонлар сони деярли 240 нафарга етди

Японияда январь бошида содир бўлган зилзилалар натижасида ҳалок бўлганлар сони 238 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Одамларнинг катта қисми (41%) оғир буюмлар босиб қолгани, 22% — бўғилгани, 14% — музлагани натижасида вафот этган. Аниқланишича, қурбонларнинг 73% — 60 ёшдан ошган инсонлар.

Қайд этиш лозимки, 1-январдан буён Японияда 1,2 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди. Бу сўнгги 3,5 йил ичида содир бўлган умумий зилзилалар сонидан ортиқ демакдир.

Жабрланганлар сони 1.1 мингдан ошди. 38,6 мингга яқин хонадон тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.

Янгиликлар