Сурхондарёда сохта ҳужжатлар орқали 730 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди

Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Узун туманларида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида “А.Д.” МЧЖ раҳбари Т.Ф. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 400 миллион сўм кредит гаров таъминотига фуқаро Х.Х.га тегишли бинони 520 миллион сўмга баҳолаб тақдим этиб, кейинчалик банк филиалининг сохта хатига асосан ушбу бинони тақиқдан чиқаришга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ж.Л.” хусусий корхонаси раҳбари Ш.А. ва бошқалар 7 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатлар орқали 211,8 миллион сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум  бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар